Ўзбек армияси қудратлилик рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилди

Uzbekistan -- 18-year-old boys listen to an Uzbek army major at a meeting point for new recruits in Termez, a small town at the Uzbek-Afghan border, 16Oct2001

Global Firepower халқаро ҳарбий тадқиқотлар марказининг 2018 йил учун эълон қилинган жаҳон давлатлари қуролли кучлари рейтинги (Military Strength Ranking)да Ўзбекистон армияси қудрати бўйича 136 давлат орасида 39-ўринга қўйилди.

2017 йилда Ўзбекистон армияси 48-ўринда эди. Жорий йил ҳисоботида ўзбек армияси рейтинги 9 поғона юқорилаган.

Марказ ҳисобича¸ Ўзбекистон ҳарбийларининг умумий сони 76 500 нафарни ташкил этади¸ улардан 56 минг 500 нафари хизматдаги ҳарбийлар, 20 минг нафари заҳирадаги аскарлардир. Мамлакат армияси бюджети 70 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўзбек армияси 179 ҳарбий самолёт, 73та вертолёт, 420та танк, 715та зирҳли машина, мингдан ортиқ артилерия қуролларига эгалик қилади.

Ҳарбий қудрат рейтингидаги биринчи учликни АҚШ, Россия ва Хитой армияси эгаллаган.

МДҲ мамлакатлари орасида Украина 29-ўринда, Ўзбекистон 39-ўринда, Беларусь 41-ўринда, Қозоғистон 50-ўринда, Озарбайжон 53-ўринда, Туркманистон 80-ўринда, Қирғизистон 91-ўринда, Тожикистон 96-ўринда қайд этилган.