Ашраф Ғани: Худкуш ҳужумлар Афғонистонни демократия йўлидан қайтара олмайди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кобулдаги сайловчиларни рўйхатга олиш марказига қилинган худкуш ҳужум “мамлакатдаги демократик жараёнларни тўхтата олмайди”, деб баёнот берди.

22 апрель куни Кобул ғарбидаги асосан шиалар яшайдиган Дашт Барчи мавзесида содир этилган худкуш ҳужуми оқибатида камида 57 киши ҳалок бўлган ва 119 киши жароҳатланган эди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Афғонистон мустақил комиссияси раҳбари Билол Сиддиқий бу ужумни қоралар экан:

- Инсон ҳуқуқлари бўйича Афғонистон мустақил комиссияси бу ҳужумни кескин қоралайди. Жамоат жойида тинч аҳолига ҳужум қилиш ёввойилик, ноинсоний жиноятдир, -деб айтди.

Ҳужум учун масъулиятни "Ислом давлати" гуруҳи ўз зиммасига олди.

Мамлакатда 14 апрелдан парламент сайлови учун сайловчиларни рўйхатга олиш жараёни бошланган. Сайлов октябрь ойига белгиланган.