Қирғизистонда китоб нашр этиш учун ҳашар эълон қилинди

"Тоғлар қуладими?" китобининг муқоваси ва китоб муаллифи Жеффри Лили.

Қирғизистонда китоб нашр этиш учун бошланган “Ҳашар” акциясини “Фуқаро маънавияти академияси” жамоат ташкилоти уюштирди.

Ҳамфикрлар ва ихтиёрчилардан иборат гуруҳ ҳашар йўли билан ишлаб топилган пулларни йиғиш орқали китоб ишқибозларига қизиқарли бўлган асарларни нашр этишни режалаштирмоқда.

Жамоат ташкилоти дастлаб АҚШда Жеффри Лили муаллифлиги остида нашр этилган “Тоғлар қуладими?” деб номланган китобни нашрдан чиқармоқчи.

Бу китобда машҳур ёзувчи Чингиз Айтматов ва журналист Азамат Алтай ҳақида ҳикоя қилинади. Китобни қирғиз ва рус тилига таржима қилиш ҳамда 1000 нусхада нашр этиш учун фаоллар 7 минг 800 доллар пул йиғишмоқчи.