Ҳарбий хизмат муддати кичик офицерлар учун 2 йилга, катта офицерлар учун 5 йилга узайтирилди

Ўзбек аскарлари.

Ҳарбий хизматчиларининг хизмат ўташ муддати хизматчининг унвони ва мақомига мос равишшда 2 йилдан 5 йилгача оширилди.

Norma.uz қонунчилик порталининг билдиришича, бу борада “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги ва “Қуролли кучларининг резервида хизмат қилиш тўрисида”ги қонунларга киритилган ўзгартишлар 2018 йилнинг 19 октябридан амал қила бошлайди.

Янги қонунчиликка асосан кичик офицерлар (лейтенант, катта лейтенант, капитан, капитан-лейтенант) учун хизмат муддати икки йилга — 43 ёшдан 45 ёшгача оширилди.

Катта офицерлар (майор, подполковник, полковник, 3-, 2-, 1-даражали капитанлар) пенсияга 50 ёшдан чиқадиган бўлишди. Авваллари катта офицерлар 45 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин эди.

Генералларнинг пенсияга чиқиш ёши ўзгаришсиз қолдирилда ва у 60 ёшни ташкил этади.