Татаристонда 14 нафар ҳизбчи қўлга олинди

IИллюстратив сурат.

Татаристонда 14 одам тақиқланган “Ҳизб ут Таҳрир” гуруҳига алоқадорликда айбланиб қўлга олинди.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг маҳаллий бошқармаси Қозон шаҳридаги 14 хонадонни тинтув қилгани ортидан бу шахсларнинг экстремистик ташкилотга аъзолиги аниқланган. Уларнинг барчаси ҳибсда сақланмоқда.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган “Ҳизб ут Таҳрир” гуруҳи халифалик қуриш ғоясини тарғиб қилади.

Бу ташкилот фаолияти Россия ва Марказий Осиё давлатларида тақиқланган.