Туркия президенти Эрдўғон Олий Мажлисда нутқ сўзлайди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон 29-1 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади¸ деб хабар қилди 27 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Ташриф кун тартибига оид расмий баëнотга кўра¸ олий даражали Тошкент учрашувларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўл-йўриқлари баробарида глобал ва минтақавий хатар ва таҳдидларга қарши кураш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Сафар доирасида Туркия президенти Ўзбекистон Олий Мажлисининг иккала палатаси қўшма мажлисида нутқ сўзлайди.

Шавкат Мирзиëев ва туркиялик меҳмон икки давлат етакчи банклар¸ компания ва ширкат раҳбарларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.

Эрдўғон бошлигидаги турк делегациясининг 1 май куни Тошкентдан Жанубий Кореяга учиб кетиши кутилмоқда.

Туркия президентининг 29 апрель куни Тошкентга келиши арафасида Озодлик гаплашган айрим турк ширкатлари раҳбарлари¸ Ўзбекистон президентининг чақириқларига қарамай¸ ҳукумат амалдорлари турк сармояси учун сунъий тўсиқлар яратаëтганини билдирган эди.