Эрон Исроил Бош вазирини “ëлғончилик”да айблади

30 апрель куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Теҳрон “халқаро ҳамжамиятдан яширин равишда ядровий дастурини давом эттираётганини иддао қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрон ҳукуматини яширин тарзда ядровий қурол дастурини давом эттираëтганликда айблаган Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуни “ëлғончилик билан ном чиқарганлик”да айблади.

Вазирлик матбуот котиби Баҳром Ғасемий ўз баëнотда¸ Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлиш амбицияларига оид Исроил иддаосини “эскирган¸ бефойда ва уятсиз” деб атади ва унинг “ëлғон ва алдовдан бошқа ҳеч нарсаси қолмаган ëлғончидан чиққани”ни билдирди.

30 апрель кунги махсус телечиқишида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Теҳрон “халқаро ҳамжамиятдан яширин равишда ядровий дастурини давом эттираётганига оид” экани иддао қилинаётган ҳужжатларнинг айримларини намойиш этди.

Европа Иттифоқи бу ҳужжатларни аҳамиятсиз деб топган бўлса¸ АҚШ ҳукумати уларни “Эроннинг ëлғонларини” исботловчи далил деб баҳолади.

2015 йили АҚШ¸ Хитой¸ Россия¸ Франция¸ Германия ва Британия ҳукуматлари Эрон билан имзолаган келишувга кўра¸ Эрон ядровий қуролга эга бўлиш режасидан воз кечган ва бунинг эвазига Теҳронга нисбатан амалда бўлиб келган Ғарб санкциялари бекор қилинган эди.

Эронни бу келишув шартларига риоя қилмаëтганликда айблаëтган Трамп маъмурияти 12 майдан кейин мазкур келишувдан чиқиш ва санкцияларни бир томонлама қайта тиклаш билан таҳдид қилмоқда.

Айни пайтда¸ ЕИ АҚШ иддаоларини қабул қилмаëтир.