Тошкентда турк ширкати 400 миллион долларлик лойиҳани амалга оширади

Тошкент манзараси.

Туркиянинг Çalık холдинги Тошкентда умумий қиймати 400 миллион долларни ташкил этувчи лойиҳаларни амалга оширади.

Хабарда айтилишича, бу маблағ ҳисобига Турк ишбилармонлик маркази, бизнес-марказ, меҳмонхона, Ziraat Bank биноси ва савдо-кўнгилочар маркази қурилади.

Бу борадаги келишувларга Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи расман бошланган 30 апрель куни эришилган.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Чалик Энержи" ва Ziraat Bank вакиллари билан бу борадаги тегишли келишувларни имзолаган.

Тошкент марказида объектлар жойлаштириладиган ер участкаси майдони тахминан 2,5 гектар бўлади.