Тушунмовчилик оқибатида Тошкентга визасиз келган хорижликларга ТИВ виза берди

Тошкент аэропорти.

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бюроси Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистонга визасиз келган икки нафар чет эл фуқаросига кириш визаларини расмийлаштириб берди.

Бу ҳақда Консуллик бюроси ваккилига таяниб хабар берган “Газета.uz” нашрининг ёзишича, 1 май куни Австралия фуқароси Мария Кристиан Вольф ва Британия фуқароси Жеральд Сеймурда англашилмовчилик туфайли визасиз ва қабул қилувчи томон таклифномасига эга бўлмаган ҳолда Тошкентга учиб келган.

“Чет элликлар билан суҳбатлашган ТИВ консуллик бюроси вакиллари улар тушунмовчилик сабабли визасиз учиб келганини аниқлади ва 15 кун муддатга сайёҳлик визаларини расмийлаштириб берди”, дейилади хабарда.

Консуллик бюроси вакилининг айтишича, Австралия ва Бритяния фуқароларига соддалаштирилган виза тартиби жорий этилган ва бу давлатлар фуқароларига Ўзбекистон консулхонаси томонидан сайёҳлик визалари икки иш куни давомида тақдим этилиши лозим эди.

Хабарда айтилишича, турли тушунмовчиликлар оқибатида Тошкентга сайёҳларнинг визасиз келиш ҳолати тез-тез кузатиб турилади. Йил бошидан буён Ўзбекистонга виза ёки таклифномасиз келган 15 нафарга яқин чет эл фуқароларига аэропортда виза расмийлаштирилган.