Тошкент кенгаши санъат саройи¸ метро ва майдонга “Халқлар дўстлиги” номини қайтарди

Яна "Халқлар дўстлиги"га айланган санъат саройи.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 26 апрель кунги видеоселектор йиғилишида Тошкент марказидаги метро бекати ва санъат саройига “Халқлар дўстлиги” номини қайтариш “адолатли бўлиши” ни билдирганидан саноқли кун ўтиб¸ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши бу таклифни қарорга айлантирди.

Кенгашнинг 3 май кунги мажлисида “Истиқлол” санъат саройи¸ “Бунëдкор” метро бекати ва сарой олдидаги майдонга яна “Халқлар дўстлиги” номини бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида хабар қилинди.

Расмий хабарга кўра¸ 3 май кунги мажлисда “Шайхонтоҳур тумани, “Обиназир”, “Жарариқ” маҳаллалари ҳудудида жойлашган Тошкўча кўчасига, кўчанинг аввалги номи - иккинчи жаҳон уруши даврида юксак инсоний фазилатларни намоён этган Шоаҳмад Шомаҳмудов номини бериш”га ҳам қарор қилинган.

Пойтахт Тошкент марказида 80-йилларда қурилган “Халқлар дўстлиги” саройи номи Каримов даврида “Истиқлол” деб ўзгартирилган эди.

“Истиқлол”нинг яна “Халқлар дўстлиги”га айланши¸ ижтимоий тармоқларда бораëтган мунозараларда совет рамзларини қайта тиклаш уриниши сифатида танқид қилинмоқда.