Жалолободда ўзбек ва қирғиз расмийларининг навбатдаги учрашуви ўтказилди

Ўзбек-қирғиз чегараси харитаси.

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида жорий йилнинг 2 майидан 8 майигача Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича иккимамлакат Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган. Бу ҳақда маълумот тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, музокараларда давлатлараро чегаранинг қолган участкаларни тавсифлаш бўйича иш давом эттирилган.

Билдирилишича, икки давлат расмийлари чегара ҳудудлари аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини ҳам кўриб чиққанлар. Бироқ бу пунктлар қачон ва қаерда очилишига оид маълумот берилмаган.

1378 километрга узанган ўзбек-қирғиз чегарасида 50 дан зиёд баҳсли ҳудуд мавжудлиги айтилади.