Иш берувчисини уриб ўлдирган ўзбекистонлик муҳожирлар устидан ҳукм кучда қолдирилди

42 яшар волгоградлик йирик фермерни белкурак сопи билан уриб ўлдирган икки ўзбекистонлик муҳожир ака-ука Шербоевлар устидан Светлоярск туман суди чиқарган ҳукм Волгоград вилоят суди қарори билан ўз кучига қолдирилди.

Вилоят суди матбуот котибаси Екатерина Валковскаяга кўра, У. Шербоев қотиллик ва ўғирликда, укаси Х. Шербоев эса ўғирликда айбдор деб топилган.

24 ва 21 яшар қашқадарëлик ака-ука 2017 йилнинг март оийда Волгоград вилоятининг Светлоярский туманида Игорь исмли 42 яшар маҳаллий фермерга полиз эканлари етиштириш учун ëлланган.

Ўзбекистонлик муҳожирлар судда 42 ёшли фермерни ўзларини қулдек ишлатгани¸ муттасил ҳақоратлаб калтаклагани учун ўлдирганини билдирган.

Қотиллик ўтган йилнинг 7 сентябрида содир бўлган.