Ўзбекистон пойтахти марказида аввалги президент И.Каримов даврида транспорт ҳаракати учун ёпиб қўйилган йўл очилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази маълумотига кўра, “Амир Темур хиёбони (“Уголок” кафеси) айланма йўли ва Зарафшон кўчаси оралиғида ҳамда Шароф Рашидов шохкўчасидан Матбуотчилар кўчаси бўйлаб (“Пойтахт” савдо маркази) Амир Темур хиёбони айланма йўлигача бўлган оралиқда транспортлар ҳаракати” қайта тикланади.
Аввалроқ пойтахт марказидаги Абдулла Қодирий кўчаси ва Шароф Рашидов шоҳкўчалари чорраҳасида жойлашган “Жасорат” майдони реконструкцияга ёпилгани маълум бўлганди. Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари бир неча йилдан буён бу майдонда жойлашган “Жасорат” ёдгорлиги олдида Андижонфожеаси қурбонларини хотирлаш учун йиғилиб турардилар.