Сурияда ҳалок бўлган рус ҳарбийлари сони Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилган рақамдан икки баробарга кўпроқдир. Бу ҳақда ахборот агентликлари ҳарбий кузатувчилар ва Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясига таянган ҳолда хабар берди.
France Press агентлигининг билдиришича, 23 май куни жанггарилар билан бўлган жангларда 9 нафар рус ҳарбийси ва Сурия ҳукумат кучларининг 26 аскари ҳалок бўлган.
Россия мудофаа вазирлиги аввалроқ Сурия шарқидаги Дайр аз-Зўр вилоятида 4 аскари жангарилар томонидан ўлдирилганини билдирган эди.
Ушбу воқеа “бир неча мобил террорчи гуруҳлар кечаси Сурия ҳукумат артиллериясига ҳужум қилган пайтда рўй берди” , дейилади вазирлик тарқатган баёнотда. Вазирликка кўра, ўша жангда 43 нафар жангари йўқ қилинган.