Япониянинг собиқ бош вазири Ясухиро Накасонэ 27 май куни ўзининг юз ёшини нишонлади.
Reuters агентлигининг билдиришича, шу муносабат билан Накасонэ японияликларга мурожаат қилди. Ўз мурожаатида у амалдаги бош вазир Синдзо Абэнинг Япония ўз армиясига эга бўлиши масаласида конституцияга ўзгартириш киритиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Япония конституциясида мамлакатнинг ўз армиясига эга бўлиши тақиқланади. Амалда эса Япония Мудофаа кучлари, деб аталадиган қуролли кучларга эга. Бироқ бу тузилманинг фаолияти кескин чекланган.
Иккинчи жаҳон уруши пайтида денгиз офицери бўлган Накасонэ 1947 йилда парламентга сайланган эди. 1982 йилда эса у бош вазирликка сайланган ва бу лавозимда 5 йил ишлаган.