Россия Эрондан Суриядаги қўшинларини Исроил чегарасидан олиб чиқиб кетишни талаб қилиши мумкин.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Эрондан Суриядаги қўшинларини Исроил чегараси яқинидан олиб чиқиб кетишни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда 28 май куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

- Давом этиши шарт бўлган ва давом этаётган жараён оқибатида Суриянинг Исроил билан чегараси Сурия Араб Республикаси кучлари томонидан назорат қилинишига эришмоғимиз керак,- деди Лавров.

Исроил Эронни таҳдид ўлароқ билиб, кўпдан бери мазкур давлат ҳарбийларининг Сурия - Исроил чегарасидан олиб чиқиб кетишни талаб қилиб келмоқда.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 18 май куни Истанбулда ўтган мусулмон мамлакатлар саммитида мусулмон мамлакатларини Исроил билан алоқаларни узиш ҳамда Қўшма Штатлар билан савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқаларни "қайта кўриб чиқиш"га даъват қилган эди.