Бельгиядаги ҳужум учун масулиятни ИД ўз зиммасига олди

Иллюстратив сурат.

Бельгиянинг Льеж шаҳрида содир этилган ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда жанггариларнинг интернетдаги фаолиятини кузатиб борувчи SITE нашри хабар берди.

29 май куни содир этилган ҳужумда 4 одам, жумладан, ҳужумчининг ўзи ҳам ҳалок бўлган эди. Ҳужумда ўлганларнинг икки нафари полициячидир.

Бельгиянинг RTBF телеканали ҳужумчи 36 ёшли Бенжамэн Эрман экани тўғрисида хабар берди. У аввал “енгил жиноят”ни содир этганликда айбланиб қамалиб чиққан.

Полиция Эрман қамоқда ўтирганда радикалларга қўшилиб қолган бўлиши мумкин, деб таҳмин қилмоқда.