Рамазон ҳайитида уч кун дам олинади

Тошкентдаги Минор масжидида таровеҳ ва хатмона ўқилаётган пайт.

Ийд ал-Фитр — Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар уч кун дам оладилар. Маҳаллий нашрларнинг билдиришча, Рамазон ҳайитини уч кун нишонлаш президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонида белгилаб берилган.

“2018 йилдан бошлаб Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайити каби муқаддас байрамларини нишонлаш учун байрам кунларига яқин иш кунларига алоҳида дам олиш кунларини кўчириш йўли ҳисобига кетма-кет уч дам олиш куни жорий этилади”, деб белгиланган мазкур фармонда.

Жорий йилда Рамазон ҳайити ой чиқишига қараб 15 июнь ёки 16 июнда белгиланиши кутилмоқда.