АҚШ ва Шимолий Корея расмийлари Дональд Трамп билан Ким Чен Иннинг учрашувига якуний тайёргарликни муҳокама қилиш учун 11 июнда Сингапурда учрашади.
Оқ Уй матбуот котиби Сара Хакаби Сандерснинг билдиришича, Шимолий Корея билан музокарани АҚШнинг Филиппиндаги элчиси ўтказади.
Аввалроқ Трамп ва Ким 10 июнда Сингапурга етиб келгани хабар қилинган эди.
Трамп билан Кимнинг музокараси 12 июнь куни бўлиб ўтади. Шимолий Кореянинг ядро қуроли ва Корея ярим оролини ядро қуролидан холи зонага айлантириш музокаранинг асосий мавзуи бўлиши кутилмоқда.
Трампнинг айтишича, саммит Шимолий Кореяга “бир марталик имконият”ни беради.