Афғонистонда ҳайит куни қилинган худкуш ҳужуми қурбонлари 36 кишига етди

Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида амалга оширилган худкуш ҳужумида ўлганлар сони 36 кишига етди.

Расмий маълумотга кўра, ҳужумчи 16 июнь куни Толиблар ҳамда ҳукумат кучлари биргаликда ўтказаётган йиғин пайтида ўзини портлатиб юборган.

Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” жангари гуруҳи ўз бўйнига олди.

Бу ҳодиса Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толиблар билан ўт очишни тўхатиш келишуви узайтирилишини эълон қилаётган бир пайтда содир бўлди.

Нангарҳор вилояти Афғонистондаги “Ислом давлати” жангариларининг асосий қароргоҳи бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ, Толиблар Ҳайит муносабати билан уч кунга ўқ отиш тўхтатилишини эълон қилган эди. Шунингдек, 16 июнь куни қуролсиз толиблар Ҳайитни нишонлаш учун Қобулга боргани кузатилди.

Ўтган йилда АҚШ президент Дональд Трамп толибларга қарши кескин курашиш чораларини маъқуллаганидан кейин бошланган амалиётларга қарамасдан, Афғонистондаги бир неча йирик ҳудуд ҳамон Толиблар бошқарувида қолмоқда.