ЕИ Қримга сармоя киритиш тақиқини яна бир йилга узайтирди

Европа Иттифоқига аъзо давлат қишлоқ хўжалик вазирларининг 18 июнь кунги Люксембург йиғинида Қримга сармоя киритишга оид тақиқ муҳлати яна бир йилга узайтирилди.

Бундай тақиқ 2014 йилда Қрим ярим оролининг Россия томонидан аккенсия қилинишига нисбатан жорий этилган ЕИ санкцияларининг таркибий қисмидир.

2014 йилдан бери узайтириб келинаëтган жазо чоралари орасида¸ ЕИ ҳудудига Қримда етиштирилган ва Украина сертификати бўлмаган маҳсулотларни импорт қилиш¸ ЕИ байроғи билан сузувчи кемаларнинг Қрим портларига кириши ва ЕИ ширкатларининг Қримда кўчмас мулк сотиб олишини тақиқлаш ҳам бор.

ЕИ жорий қилган санкцияларга кўра¸ истеъмол маҳсулотлари¸ хусусан¸ транспорт¸ телекоммуникация ва энергетика соҳасида ишлатилиши мумкин товарларни Қримга экпорт қилиш ҳам тақиқланади.

Украина таркибий қисми бўлган Қрим ярим оролининг 2014 йили Россия томонидан аннексия қилиниши Ғарб томонидан кескин қораланган ва ҳозирга қадар аксар жаҳон давлатлари Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олган эмас.