Истанбулда гейлар ва интерсексуаллар намойишга чиқди

Иллюстратив сурат.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида гейлар, лесбиянкалар, бисексуаллар, транслар ва интерсексуаллар 1 июль куни ҳукумат тақиқига қарамай намойиш ўтказдилар.

Бундай намойиш тақиқларга қарамай, Истанбулда июль ойида тўрт йилдан бери ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилда Истанбулнинг Тақсим майдонидаги Истиқлол кўчаси муюлишида ўтказилган намойишга мингга яқин одам йиғилди.

Жинсий озчилик вакиллари ҳукумат томонидан ўзларига намойиш ўтказишга рухсат берилмаётганини “масхарабозлик”, деб шарҳладилар. Улар "фашизмга қарши елкамапа-елка” ва “Биз бўйсунмаймиз, жим турмаймиз, қўрқмаймиз”, деган шиорларни ҳайқириб турдилар.

Полиция намойишчиларни куч билан тарқатгани, айрим хабарларда эса, намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилшгани айтилмоқда.