Қозоғистонлик таниқли фигурист Денис Тен пичоқлаб ўлдирилди

Денис Тен.

19 июль куни Фигурали учиш бўйича беш марта Қозоғистон чемпиони Денис Тен Олмаотада номаълум шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Озодликка билдиришича¸ икки номаълум шахс томонидан пичоқланган Тен уч литр қон йўқотиш оқибатида касалхонада вафот этган.

Спортчи машинасининг ëн ойнасини ўғирлашган урингани айтилаëтган жиноятчилар қочишга муваффақ бўлган¸ ҳозирча ҳужум мотивларига оид аниқ маълумот йўқ.

Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги Денис Теннинг ўлимини «улкан фожиа» деб атади ва унинг бирор мантиққа тўғри келмаслиги айтди.

Денис Тен Сочида ўтказилган қишки Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган. У Қозоғистондаги муз устида ўткаизлган шоу дастурга ҳам продюсерлик қилган.