Президент Дональд Трамп душанба куни Барак Обаманинг яқин ёрдамчилари бўлган ўзининг йирик танқидчиларини давлат сиридан четлаштириш билан таҳдид қилди.
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерсга кўра, Обама даврида марказий разведка бошқармасининг раҳбари бўлган Джон Бренан, миллий хавфсизлик ёрдамчиси Сьюзан Райс ва миллий разведка директори Джеймс Клэппер бошқалар қаторида санкцияларга дучор бўлиши мумкин.
Трампга кўра, уларнинг барчаси "давлат аппаратидаги ишини ва давлат сирига алоқадорлигини сиёсийлаштирган ва баъзи ҳолларда ҳаттоки тижорийлаштирган".
Трамп ишдан олган ФБР директори Джеймс Коми ва унинг ўринбосари Эндрю Маккейб давлат сиридан четлаштирилиди.
Яна бир номзод бўлган миллий хавфсизлик агентлиги раҳбари Майкл Хейден эса унга "сиёсий шарҳловчи профессионал фаолиятида давлат керак эмас" деди.
Дональд Трамп Америка махсус хизматлари бошлиқларининг унга бўлган шахсий садоқатига бир неча бор шубҳа билдирган эди.
Мулозимлар давлат хизматини тарк этганидан сўнг ҳам давлат сирига кира олишини сақлаб қолиш Америка учун одатий тажриба.
Ҳозирги кунда 4 миллиондан ортиқ америкаликлар, улардан бир ярим миллиони эса энг юқори даражада давлат сири деб белгиланган информацияга кира олади.