2017 йилда дунё бўйлаб 207 нафар эколог ўлдирилди

2017 йилда дунё бўйллаб 200 дан ортиқ атроф муҳит фаоллари қишлоқ хўжалиги ва тоғ кон саноати соҳаларидаги йирик лойиҳаларга қаршилик кўрсатгани учун ўлдирилган, деб хабар берди Global Rights Watchdog 24 июль куни.

Британиядаги Global Witness ширкати 22 мамлакатда ерга ишлов бериш ва асосан кофе, пальма ёғи каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаршилик қилган фаолларнинг ўлими билан боғлиқ 207та ишни ҳужжатлаштиргани ҳақида хабар берди.

Бу гуруҳ ҳужжатларни йиға бошлаган 2001 йилдан буён энг кўп ҳалокат қайд этилган йил бўлган.

Global Witnessнинг айтишича, 53 нафар ўлимда ҳукумат хавфсизлик кучлари айбдор деб топган.

"Одамлар ўз ҳуқуқлари учун тик туришга ва атроф муҳитни ҳимоясини талаб этишга журъат қилишганида энг ваҳший усуллар билан жим бўлишга мажбурланадилар" дейди Global Witness етакчиси Бен Ледер.