Толибон Покистон билан чегарадош икки туманни босиб олди

Афғонистон миллий армияси аскарлари.

Толибон жанггарилари Покистон билан чегарадош бўлган Пактика вилоятидаги иккита туманни босиб олди.

24 июлда тарқатилган расмий маълумотда айтилишича, Толибон 22 июлда Омна ва Ғаён туманларига ҳужум қилиб, икки кунлик қақшатқич жанглардан сўнг Афғонистон ҳукумат кучларини мазкур ҳудудлардан чекинтирган.

Ҳукумат кучлари чекиниш чоғида катта миқдордаги ҳарбий техника ва қуролларни олиб чиқиб кетишга улгурмаган.

Жорий йилда Толибон қатор туманларни ўз назоратига олган эди. Бироқ ҳукумат кучлари кейнроқ бу туманлардан жанггариларни чекинтирган.

Расмий маълумотга қараганда, Афғонистон ҳудудининг камида 14,5 фоизи, яъни 400 туман Толибон назорати остидадир.