Ташқи ишлар вазири А.Комилов Вашингтонда диний эркинликлар бўйича элчи билан учрашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШнинг диний эркинликлар бўйича элчиси Самуэл Дэйл Браунбек билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, Комилов етакчилигидаги делегация 24-27 июль кунлари АҚШда диний эркинликни таъминлаш масалаларига бағишланган вазирлар анжуманида иштирок этган.

Вазирлик хабарида элчи Самуэл Дэйл Браунбек билан учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ҳамкорлигига оид асосий масалалар муҳокама қилингани, хусусан, АҚШ элчисининг Ўзбекистонни диний эркинликларни таъминлаш соҳасида "кескин ижобий ўзгаришлар" билан табриклагани айтилди.

Хабарда айтилишича, махсус элчи шу йилнинг сентябрида Ўзбекистонга сафар қилишни режаламоқда.