СССРдан бадарға қилинган машҳур ёзувчи Владимир Войнович вафот этди

Владимир Войнович.

Машҳур ёзувчиларидан бири бўлган Владимир Войнович билан видошлашув маросими 30 июлда Москвадаги Марказий Адабиётчилар уйида бўлиб ўтади. Шу куни адиб Троекуров қабристонига дафн этилади.

Иван Чонкин тўғрисидаги трилогияси билан танилган ҳуқуқ фаоли ва диссидент Владимир Войнович 85 ёшида шанбага ўтар кечаси Москвада вафот этган эди.

Войнович 1932 йилнинг 26 сентябрида Тожикистоннинг Сталинобод, ҳозирги Душанбюе шаҳрида туғилган.

У инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги фаолияти, Шўролар тузумини танқид қилгани ортидан 1980 йилда СССРдан бадарға этилган ва 1981 йилда СССР фуқаролигидан маҳрум қилинган эди. Войнович 1990 йилларнинг охиригача Германияда яшаган.

1990 йилда СССР президенти Михаил Горбачев фармони билан унга Совет фуқаролиги қайтарилган.

Войнович замонавий Россияда ҳам инсонлар ҳуқуқи учун курашди. У 2003 йилда Чеченистондаги урушга қарши чиққан, 2015 йилда Россия президентига украиналик учувчи Надежда Савченкони қамоқдан озод этиш илтимоси билан мурожаат қилди.

2015 йилнинг октябрида эса “Путиннинг томи кетмоқда, у ўз жиноятлари учун жавоб бериши шарт” деган сўзларни айтди.