АҚШ 6 августда Эронга санкция жорий этиши кутилмоқда

Давлат котиби Майк Помпео.

Қўшма Штатлар 6 августда Эронга нисбатан санкцияларни эълон қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналистларга Давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.

Помпеога кўра,бу президент Дональд Трамп АҚШ 2015 йилда Эрон ва жаҳоннинг 6 етакчи давлати билан имзоланган шартномадан чиқишини билдирганидан сўнг жорий этилаётган санкциядир.

Давлат котиби санкциялар ҳақида батафсил 6 августда маълумот берилишини айтди.

Бироқ ҳукуматдаги айрим манбалар 7 август Гринвич билан соат 4дан 1 дақиқа ўтганидан бошлаб Эрон АҚШ банкнотларини сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганини билдирмоқдалар.

Расмий манбаларга кўра, Эронга жорий этиладиган санкциялар иқтисодиётга боғлиқ бўлади. Жумладан, Эрон гиламларнини экспорт қилишга тақиқ қўйилади.