Россия ва Грузия ўртасидаги урушга 10 йил бўлди

Абхазиядаги рус ҳарбийлари.

Россия ва Грузия ўртасидаги уруш бўлиб ўтганининг ўн йиллиги муносабати билан Ғарб давлатлари Москванинг Тблисига нисбатан сиёсатини қоралаб чиқдилар.

Европа Иттифоқи томонидан тарқатилган баёнотда Россиянинг Грузия айримачи ҳудудларидаги ҳозирлиги танқид қилинди ва Грузиянинг ҳудудий яҳлитлиги қўллаб-қувватланди.

Бироқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев 6 августда “Коммерсант” радиосига берган интервьюсида Москва ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун Грузияга уруш очганини айтди:

-Россия энг асосий нарсага муваффақ бўлди , яъни тинчлик ўрнатди. Биз ўз фуқароларимизни ҳимоя қила олдик.. Абхазия ва Жанубий Осетияда жуда кўп Россия фуқаролари истиқомат қилади,-деди Медведев.

Россия бош вазири Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатини қоралади ва буни ўз мамлакати учун таҳдид деб баҳолади.

2008 йилнинг 7 августида Грузия қўшинлари мамлакат ҳудудий яҳлитлигини таъминлаш мақсадида айримачи Жанубий Осетия ҳудудига кириб борган эди. Россия бунга қарши чиқиб, икки давлат ўртасида беш кунлик уруш бўлиб ўтган.

Юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган урушдан сўнг Россия Жанубий Осетияда ўзининг ҳарбий қсмларини қолдирган.

Россия Грузиянинг икки айримачи ҳудуди-Жанубий Осетия ва Абхазиянинг мустақиллигини тан олган.