Афғонистоннинг Ғазни шаҳри учун Толибон ва ҳукмат кучлари ўртасида уч кун аввал бошланган жанг 13 август тунида ҳам давом этди. Ғазниликларнинг билдиришича, шаҳарда вазият оғирлашган.
-Шаҳарда ўлган одамларни учратиш мумкин, жанг шаҳар ичида ҳам бўлаяпти. Одамлар қоишга мажбур бўлишаяпти. Ғазнида бир неча кўча вайрон бўлди, ҳамма дўконлар ёпилди,-деди ғазнилик Абдулвакил.
Сўнгги маълумотларга қараганда Ғазнидаги ҳукумат кучларига Хост, Лоғар ва Пактия вилоятларидан ҳарбийлар кўмакка келган.
Толиблар Ғазни шаҳрига 10 август куни ҳужум қилган эди.
11 августда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нажиб Даниш Ғазнидаги тўқнашувларда 150 дан ошиқ толиб, 25 хавфсизлик хизмати ходими ҳамда маҳаллий журналсит ҳалок бўлганини айтган.