Ҳайит намозини икки мингта масжидда 15 миллион одам адо этгани хабар қилинди

Тошкентда Қурбон ҳайит намозини ўқишга келган одамлар.

Бугун мусулмон оламида, жумладан, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нишонланмоқда.

"Ўзбекистонда 2000 га яқин жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларда 15 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ибодатини адо этди", деб хабар берди ЎзА.

Президент Шавкат Мирзиëев 15 август куни "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги фармонни имзолаган эди. Фармонга асосан 21-23 август кунлари Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни сифатида кенг байрам қилинади.

Қурбон ҳайитининг "миллий ва диний анъаналарга мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш" фармонга мувофиқ ҳокимликлар¸ "Нуроний" жамғармаси ва маҳалла кенгашларига¸ бу тадбирларни кенг ëритиш эса¸ давлатга қарашли оммавий ахборот воситаларига топширилган.