Бош вазир Ҳалима Худойбердиева ва Анвар қори Турсуновнинг хонадонларига бориб таъзия билдирди

Ҳалима Худойбердиева. 2017 йил, август.

Бош вазир Абдулла Арипов Қурбон ҳайитининг биринчи куни эрталаб дастлаб Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева хонадонига борди. Шундан сўнг Анвар қори Турсуновнинг уйида бўлди.

ЎзАнинг билдиришича, ҳар икки хонадонда бош вазир марҳумларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этди. Қуръон тиловат этилиб, марҳумлар ҳақига дуо қилинди.

Бироқ ЎзА бу хабарларни эълон қилинганидан кўп ўтмай ўз саҳифасидан олиб ташлади. Ҳозирча бу хабар "Газета уз"да турибди.

Ўзбекистонда 22 йил "исталмаган шахс" бўлган халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева 17 август куни 71 ёшида Тошкентда вафот этган эди.

Ҳалима Худойбердиеванинг жаноза намози 18 август куни Тошкентнинг Қозиработ жоме масжидида аср намозида кейин ўқилди ва шоира шу қабристонга дафн этилди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов эса 13 июнь куни оғир хасталикдан сўнг вафот этган эди.