Ўзбек спортчилари Осиё ўйинларида

Ўзбекистонлик Светлана Осипова қозоғистонлик Дениз Канселдан бронза медални ютиб олди.
 

Мўминжон Абдуллаев қозоғистонлик Нурмахон Тиналиев билан курашмоқда. Мўминжон Абдуллаев бу мусобақада ўзининг илк олтин медалини қўлга киритди.

 

Ўзбекистонлик курашчи Рустам Ассакалов кумуш медал соҳиби бўлди.

Рустам Ассакалов курашмоқда.

Мўминжон Абдуллаев рақиби Нурмакан Тиналиев билан курашаётган пайт.
 

Мўминжон Абдуллаевнинг илк олтин медали.

Ўзбекистон жамоасига иккинчи олтин медални келтирган таэквандочи Никита Рафалович (чапдан иккинчи) совриндорлар даврасида.
 

Ўзбекистонлик таэквандочи Динорахон Мамадибрагимова (ўнгда) қозоғистонлик рақиби Фариза Алданкўрова билан.

Бронза медал соҳиби Светлана Осипова мукофотланганлар билан бирга.
 

Ўзбекистон жамоасига биринчи олтин медални олиб келган Бекзод Абдураҳмонов, кумуш медал соҳиби Данияр Кайсанов (Қозоғистон) ва бронза олган Бунгмин Гёнг (Жанубий Корея).

Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.