Тошкентда биринчи президент Ислом Каримов хотирасига эҳсон берилди (ФОТО)

Тошкентдаги "Наврўз" маросимлар уйида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига эҳсон берилди.

Ушбу тадбирда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, эҳсонда турли вазирлик ва давлат идоралари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этган.

Шунингдек, 2 сентябрь куни Мирзиёев Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Президент Мирзиёев 2017 йил 25 январда имзолаган "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорга асосан 2 сентябрь Ўзбекистонда Хотира куни этиб белгиланган.

Президент қарори билан бу кун мамлакат бўйлаб марҳум президент Ислом Каримовни хотирлаш кунига айланди.

Бу гал ҳам 2 сентбрь куни Каримовнинг Тошкент, Самарқанд, Қаршидаги ҳайкаллари пойига оммавий тарзда гул қўйиш маросимлари бўлиб ўтди.