Исроил Эроннинг Суриядаги ҳар қандай ҳарбий объектларини йўқ қилишини билдирди

Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман.

Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман 4 сентябрь куни «Настояшее время» телеканалига берган интервьюсида ўз мамлакати ҳеч қачон Сурияда Эрон ҳозирлиги мавжуд бўлишига йўл қўймаслигини билдирди.

-Биз Эрон Сурияни Исроилга қарши ўз форпости қилиб олишини хоҳламаймиз. Шунинг учун Эроннинг Суриядаги ҳар қандай ҳарбий ҳозирлигини, авиабазами, денгиз базасими ёки ракета ишлаб чиқаришми, қатъий назар йўқ қилишга ҳаракатланамиз, -деди вазир.

Бир кун аввал Исроил Сурия ҳудудида Эрон базаси жойлашган манзилни бомбардимон қилган эди.

АҚШ ва Исроил Эрон қўшинлари Суриядан олиб чиқиб кетилишини талаб қилиб келмоқда. Мазкур давлатлар фикрича, Эроннинг Суриядаги ҳозирлиги минтақада турли беқарорликларга сабаб бўлиши ҳамда Исроил миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.

Бироқ Эрон 28 августда ўз қўшинлари Суриядан олиб чиқиб кетилмаслигини маълум қилган.