АҚШда яшовчи ўзбек гейлар Ўзбекистон ҳукуматини гейларга эркинлик беришга чақирди

Иллюстратив сурат.

АҚШда яшовчи ўзбекистонлик фаоллар Ўзбекистонда гейларга эркинлик ва тенг ҳуқуқ берилишини талаб қилиб намойциш ўтказди. Бу борада Би Би Си радиоси 6 сентябрь куни фаолларга таянган ҳолда хабар берди.

Намойшида иштирок этганлардан бири Анвар Латиповнинг айтишича, фаоллар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари олдида йиғилиб, "Президент Мирзиёев, гейлик жиноят эмас", деб мурожаат қилганлар.

Улар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 120-моддасини бекор қилинишини талаб этдилар. Мазкур моддада гомосексуаллар уч йилгача қамалиши мумкинлигини белгиланган.

Фаолларга кўра, Ўзбекистонда гей бўлгани учун одамларни камситиш ва қийноқларга солиш ҳолатлари мавжуд.

Ўзбекистон гомосексуализм жиноят ҳисобланадиган оз сонли мамлакатлардан биридир.

Ўзбек жамиятида гейликда гумонланаётган шахсларни самосуд қилиб жазолаш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бу борадаги видеолар эса ижтимоий тармоқларда тарқатилади.