Сув қувурлари Тожикистон- Қирғизистон чегарасида яна жанжал чиқишига сабаб бўлди

Тожик-Қирғиз чегарасида сув қувурлари ўтказилаётган ҳудуд.

Можаро 12 сентябрь куни кечқурун Тожикистоннинг Исфара ва Қирғизистоннинг Боткен чегара олди аҳоли пунктидаги одамлар ўртасида келиб чиқди. Бу гал можарога сув сабаб бўлди.

Тожикистон томоннинг маълумотига қараганда, Боткен аҳолиси Исфара туманинг Ворух жамоати «Тожикон» қишлоғи аҳолиси учун сув қувурлари тортилишига тўсқинлик қилган. Сув қувури линияси учун Оға Хон жамғармаси томонидан 500 минг сомони (55 минг доллардан ортиқ) ажратилган эди. Барча ишлар ҳозирча тўхтатилди.

«Тожикон» маҳалласи одамларининг сўзларига қараганда, қирғиз чегарачилари чегара линияси яқинига келишган ва уларнинг ҳатти ҳаракатларини кузатиб туришибди. Исфара шаҳар маъмуриятидаги манбанинг айтишича, можарони ўрганиш мақсадида ҳодиса жойига қўшни туман прокуратураси вакиллари етиб келди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Боткен вилоятидаги мухбири Жениш Айдаровнинг хабар қилишича, Баткен (Қирғизистон) ва Исфара (Тожикистон) туманларининг раҳбарлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасида икки мамлакат фуқоролари ўртасида келиб чиққан мажоро юзасидан музокоралар олиб боради. Бундан ташқари иккита туман раҳбарларидан каби Қирғизистон ва Тожикистоннинг иккита вилояти раҳбарларининг учрашуви ҳам кутилмоқда.

Қирғизистонинг Баткен аҳолисининг сўзларига қараганда, 12 сентябрь куни Тожикистон фуқаролари Қирғизистон ҳудудлари орқали сув қувури қурилишини давом эттиришга уринган ва шундан кейин низо келиб чиққан.

Давлат чегара хизмати матбуот котиби Салқин Абдиқариева мажоро бўлиб ўтганини тасдиқлади ва вазият назорат остида эканлигини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳодиса Кок-Таша ва Оқсой худудларидаги ерда юз берди.

Расмий маълумотлага кўра, Тожикистон-Қирғизистон чегараси 976 километрни ташкил қилади, шундан 504 километри делимитация ва демаркация қилинган. Қолган участкалар баҳсли бўлгани боис бу ерларда мунтазам равишда можаролар юз бериб туради.