Россия ўз ҳарбий учқичининг уриб туширилиши учун Исроилни айблади

Россиянинг Ил-20 учқичи.

Россия Мудофаа вазирлиги бортида 15 нафар ҳарбий бўлган Ил-20 учқичининг Ўрта ер денгизи устида уриб туширилганини тасдиқлади ва ҳодиса учун Исроилни айблади.

Мудофаа вазирлиги расмийси генерал-майор Игорь Конашенков Россия ҳарбий учқичининг уриб туширилишини “Исроил учувчиларининг атайлаб уюштирган фитнаси” дея атади.

Мудофаа вазирлиги Исроилга нисбатан «тегишли жавоб берилиши» билан таҳдид қилди.

Россия Федерация кенгаши Ил-20 учқичининг қулаши учун Исроил авиациясини айблади¸ Давлат думаси депутатлари эса¸ ҳукуматни «кескин ва тезкор» ҳаракатга чақирди.

Ҳозирча Исроил бу айбловларга муносабат билдирмади.

Россия расмий хабарларига кўра¸ 17 сентябрь куни Исроил ҳарбий учқичлари Латакия минтақасига ҳужум уюштирган ва бу ҳужумни қайтариш жараëнида Сурия ҳукумат кучлари билмасдан Россия учқичини уриб туширган.

Исроил Сурия ҳукумат кучлари объектларига ҳаво ҳужумлари уюштириб келади¸ Россия эса¸ президент Башар Асаднинг асосий иттифоқчисидир.