АҚШ 2019 йилда қабул қилинадиган қочқинлар сонини яна қисқартирди

АҚШ вице-президенти Майк Помпео.

Президент Дональд Трамп маъмурияти АҚШ бошпана бериши мумкин бўлган қочқинлар сонини кескин камайтирмоқчи.

АҚШ вице-президенти Майк Помпео 17 сентябрда матбуотга 2019 йилда фақат 30 минг нафар қочқин қабул қилинишини билдирди.

-Қўшма Штатлар 2019 йилда бошпана излаётган 310 минг одамнинг ҳужжатларини кўриб чиқади. Биз уларнинг 30 минг нафарига бошпана беришни таклиф қилмоқдамиз,-деди Помпео.

Унга кўра, бундай сиёсат АҚШ манфаатларини тамсил этади. Помпео 30 минг қочқинга бошпана бериш орқали АҚШ дунёнинг энг саҳий мамлакати эканини яна бир бор исботлайди, деб билдирди.

Қўшма Штатлар 2018 йилда 45 минг нафар қочқинни қабул қилган эди. Бу аввалги президентлар даврида қабул қилинган қочқинлар сонидан икки баробарга камдир.

Барак Обама президентлиги даврида ҳар йили Қўшма Штатлар 85 минг нафар қочқинга бошпана берар эди.