Дэниел Розенблюм АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тасдиқланди

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Дэниел Розенблюм.

АҚШ Сенати 18 сентябрь куни Дэниел Розенблюмни АҚШнинг Ўзбекистодаги элчиси лавозимига тасдиқлади.

Бунга қадар АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари бўлиб ишлган Дэниел Розенблюмнинг элчилик лавозимига тавсия қилингани тўғрисида 29 июнь куни хабар берилган эди.

Розенблюм Давлат Департаментидаги мавқеидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан яхши таниш.

Дэниэл Розенблюм АҚШ Сенатига тақдим этган таржимаи ҳолида Давлат департаментида 1997 йилдан бери ишлаётганини билдирган. У Давлат департаментида собиқ Иттифоқ республикаларига берилаётган АҚШ ёрдамини мувофиқлаштириш билан шуғулланган.

“2014 йилдан бошлаб, мен Марказий Осиё мамлакатларига, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан сиёсатни шакллантириш ва дипломатик муносабатларни бошқариш билан шуғулландим”, деб ёзади Розенблум таржимаи ҳолида.