Жанубий Корея Асака заводида 2019 йилда электрокарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Электрокарлар. Иллюстратив сурат.

Жанубий Кореянинг „Rooper teikom Co. Ltd“ ширкати 2019 йилнинг охирига қадар Асака заводида электрокарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда ширкат директори Сунг Ин Сонг Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов билан вилоят ҳоимиятида ўтган инветорлар учрашуви пайтида маълум қилди.

20 сентябрда ўзбек маҳаллий матботида тарқатилган хабарларда айтилишича, Корея ширкати бу лойиҳа учун 2 миллион доллар миқдорида сармоя киритмоқда.

"Ўзавтосаноат" мамлакатда электрокарлар ишлаб чиқариш масаласи ўрганилаётгани тўғрисида илк маротаба шу йилнинг май ойида маълум қилган эди.

Расмий хабарда ўзбек электрокарларига намуна тарзида АҚШнинг GM ширкатида ишлаб чиқарилган Chevrolet Volt ва Хитойнинг JAC модели олиниши мумкинлигини билдирган.