Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий бўлди

Миржалол Қосимов.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 21 сентябрь куни маълум қилишича¸ «Бунёдкор» футбол клуби бош тренери Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.

ЎФА хабарида айтилишича¸ Қосимов номзоди “бир қатор номзодлар орасидан” футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан танлаб олинган.

Хабарда қайд этилишича¸ Қосимов бундан буëн “олимпия терма жамоаси таркибини шакллантириш ишлари¸ шунингдек, терма жамоага номзод футболчиларни саралаш, рақобатбардош, кучли жамоа яратиш ишлари билан шуғулланади”.

ЎФА хабарида олимпия терма жамоасига бош мураббийлик қилиб келган Равшан Ҳайдаровнинг нега ишдан олингани¸ “Бунëдкор” жамоасига ким мураббий бўлишига ойдинлик киритилмаган.