Иссиқкўлда Россия-Қирғизистон аксилтеррор ҳарбий машқлари бошланди

Искандер-М русумидаги ракета комплекслари.

25 сентябрь куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида “Иссиқкўл-Аксилтеррор-2018” деб номланган қўшма ҳарбий машғулотлар бошланди.

Россия матбуотига кўра¸ унда 2000 га яқин рус ва қирғиз ҳарбийлари иштирок этмоқда.

Эдельвейс базасида ўтказилаëтган қўшма машқларда 400 дан ошиқ оғир техника¸ 30 та Россия ҳарбий учқичи ва Уралдан олиб келинган «Искандер-М» русумидаги оператив-тактик ракета комплекслари қатнашмоқда.

Расмий хабарларга кўра¸ бу машқлар¸ МДҲ доирасидаги аксилтеррор уринишларини мувофиқлаштириш жараëнининг бир қисмидир.

25 сентябрь кунги машғулотларда Россия ва Қирғизистон ҳарбийлари Иссиқкўл халқаро аэропортига уюштирилган эҳтимолий ҳужумни бартараф қилишни машқ қилган.

МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари Андрей Новиков:

- Биз халқаро террор ташкилотларининг минтақада халифат сари қадам қўйиш ва яширин ячейкаларини жонлантириб¸ янги мудроқ ҳужралар тузиш ҳаракатига гувоҳ бўлиб турибмиз¸ деди жумладан.