Самарқандда Бутунжаҳон туризм куни 2 тонналик қозонда 1 тонна ош дамлаш билан нишонланади

Иллюстратив сурат.

Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан 27-29 сентябрь кунлари ўтказиладиган тадбирлар доирасида 1 тонналик палов тайёрлаш режалаштирилган.

Палов дамлаш учун Фарғонадан 2 тонналик қозон олиб келингани тўғрисида маҳаллий нашрлар 26 сентябрь куни хабар берди.

Маълумотларда айтилишича, “Бибихоним” чойхонасида “Мега палов” тадбирига ҳозирлик 28 сентябрь куни бошланади. 29 сентябрь куни эса ош дамланади.

Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан 27 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида барча маданий мерос объектларига кириш бепул бўлади.