Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан Самарқандда 27-29 сентябрь кунлари ўтган тадбирлар доирасида 1 тонналик “Мега палов” дамланди.
Аввалроқ мазкур паловни дамлаш учун Фарғонадан 2 тонналик қозон олиб келингани билдирилган эди.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришиларича, палов самарқандлик Абдуманнон Нусратов бошчилигидаги 10 нафар ошпаз ва 5 нафар ёрдамчи ошпаз томонидан тайёрланди. Ош пиширилиши жараёнини 5 минг одам томоша қилди.
Ош тайёрлаш учун 100 литр ёғ, 50 килограмм пиёз, 300 килограмм гўшт, 300 килограмм сабзи, 300 килограмм гуруч ва 50 килограммга яқин турли зираворлар солинди.
Палов «Саховат уйи"даги кексалар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, руҳий касалликлар шифохонаси, ободонлаштириш ишлари билан банд бўлган ишчи ходимларга ва сайёҳларга тарқатилди.