Наманганда Damas поезд билан тўқнашди, 2 одам ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат. Damas автомашинаси.

Наманган вилоятида Damas автомобили поезд билан тўқнашгани оқибатида одамлар ҳалок бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 9 октябрда билдиришича, Поп тумани «Уйғур» қишлоғи ҳудудида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида 8 октябрь куни 9:30ларда Damas автомашинаси 3008-сонли юк поезди билан тўқнашган.

Тўқнашувга Damas ҳайдовчиси хавфсизлик қоидасига амал қилмай, светофорнинг қизил чироғи ёниб турган вақтда ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Тўқнашувда енгил автомобилда бўлган йўловчилардан 2 нафари ҳалок бўлди, 5 нафар йўловчи эса оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилди.