Хитойда ҳалол маҳсулотларга қарши кураш бошланди

Шинжон-Уйғур мухториятида мусулмонларнинг Хитой сиёсатига қарши намолйиши пайтида олинган сурат. 2009 йил.

Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур мухториятида ислом динига қарши кураш доирасида ҳалол маҳсулотларни тақиқлади.

Хитой ҳукуматининг билдиришича, ҳалол маҳсулотларга қарши кураш туб аҳолиси уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва дунганлар бўлган Шинжон-Уйғур мухториятида “эсктремизм”ни йўқ қилишга қаратилган.

Халқаро ташкилотлар бу Хитойдаги мусулмонларга нисбатан қилинаётган таъқибларнинг яна биттага кўпайганини англатишини билдирмоқдалар.

АҚШнинг собиқ Давлат котиби ва АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон Оксфорд университетида 9 октябрь куни қилган чиқишида:

-Хитой биринчи навбатда мусулмон бўлган уйғурларга нисбатан нималар қилаётганини кўриб турибмиз, ҳолбуки улар Хитой фуқароларидир. Хитой уйғурларга нисбатан бешавқат кампания ўтказмоқда, масалан, уйғурларни лагерларга қамаяпти,-деб айтди.

БМТ ҳисоботида таъкидланишича, Хитойда 1 миллион мусулмон ҳеч қандай суд ҳукмисиз сиёсий қайта тарбиялаш лагерларида сақланмоқда.

Шинжон пойтахти Урумчи шаҳрининг Коммунистик партия қўмитаси раҳбари 8 октябрда расмийларни диндан воз кечишга, фақат марксизм мафкурасига содиқ бўлишга ва жамоат жойларида фақат хитой тилида сўзлашга чақирди.