Афғонистонда Толибон жанггарилари 15 полициячини ўлдирди

Қундуз вилоятидаги полициячилар.

Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятига Толибон уюштирган ҳужум оқибатида хавфсизлик кучларининг 15 ходими ҳалок бўлди.

Расмийларнинг билдиришларича, 11 октябрь куни Толибон жанггарилари Қалаизол туманидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилган. Жангларда 15 афғон полициячиси ҳалок бўлган ва 13 полициячи яраланган. Ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олди.

Айни пайтда Вардақ вилоятида афғон ҳарбийлари томонидан Толибон қароргоҳларига ҳаводан зарба берилган. Бунинг оқибатида 21 нафар жанггари ҳалок бўлган.

Миллий хавфсизлик хизматининг билдиришича, ҳужум жанггарилар 20 октябрда ўтадиган парламент сайловларини бузиш мақсадида турли ҳужумларни уюштиришни режалаштирмоқда.