Туризм агентлиги америкалик блоггер Mark Wiensни Ўзбекистон тарғиботига жалб қилди (ВИДЕО)

Америкалик блоггер Чорсуда сомса емоқда.

Америкалик таниқли блоггер Mark Wiens Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси таклифи билан икки ҳафта мамлакат бўйлаб саëҳат қилди ва ўз таассуротларини ижтимоий тармоқларда ўртоқлашди.

Migrationology.com сайти асосчиси “I travel for food”(Овқат учун саëҳат қиламан) шиори билан дунë бўйлаб саëҳат қилади ва ўз сафарларини асосан миллий таомлар¸хусусан¸ кўча таомларини татиб кўриш ва уларни видеоблог орқали кўрсатишга бағишлайди.

14 октябрь куни Youtube.com порталида эълон қилинган биринчи видео блогида Mark Wiens Тошкентда ўтказган биринчи куни¸ аниқроғи нонуштадан кечки овқатгача еган таомларини кўрсатади ва таърифлайди. Бир кун ичида бу блогни ярим миллиондан ошиқ одам томоша қилган.

Mark Wiensнинг Youtube порталида 2 миллион 700 мингдан ошиқ фоловери бор.

Тошкентдан ташқари¸ Самарқанд¸ Бухоро ва Хивага ҳам сафар қилган америкалик блоггер¸ ўз блоглари ва видеолавҳаларида Ўзбекистон Туризм қўмитасига алоҳида миннатдорлик билдирган.

Президент Шавкат Мирзиëев туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга оид бир неча қарор чиқариб¸ мамлакатга имкон қадар кўпроқ туристларни жалб этишни иқтисодий тараққиëт омилларидан бири қилиб белгилади.

2018 йилнинг биринчи ярмига оид ҳисобор берган Туризм қўмитаси¸ мамлакатга келган сайëҳлар сонининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга ошганини билдирди.